ads


«Барселона» Рабьо билан музокараларни тўхтатиб қўйди

  • Mr.NoBoDy 21.02.2019 21:42
  • 793
  • 30

«Барселона» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Адриан Рабьонинг трансферидан воз кечиш арафасида турибди.

Томонлар январь ойида музокара олиб бориб, 23 ёшли футболчига манфаатли шартнома таклиф қилинди. Аммо футболчининг агентлари турли баҳоналарни айтиб, музокаранинг якуний  қисмини бошлашга монелик қилаверишди. Адриеннинг онаси Вероника "кўк-анорранглилар" томонидан берилган таклифни кўриб ҳам чиқмади. Шунингдек, ярим ҳимоячи Англия ва Италиянинг баъзи клублари билан алоқага чиққанидан "Барса" яхши хабардор.

«Барселона» бир неча марта Рабьони огоҳлантиришига ва ультиматум қўйишига қарамай, музокаралар тўхтаб қолди. Натижада клуб ўз таклифини қайтариб олди.

Футболчининг "ПСЖ" билан шартномаси шу йилнинг июль ойида якунига етади. Каталонияликлар энди таклиф Рабьонинг ўзидан чиқишини кутади. Адриен "Барса"да ўйнаш иштиёқи борлигини исботласа, жамоа у билан шартнома имзолаши мумкин. Аммо бу сафар каталонияликлар таклиф қиладиган шартнома аввалгисига қараганда пастроқ бўлади.

Ўхшаш янгиликлар