ads


Эмери: «Яна гол уришимиз керак эди»

  • Mr.NoBoDy 22.02.2019 08:42
  • 851
  • 30

“Арсенал” бош мураббийи Унаи Эмери БАТЭга қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

“Биз ғалаба қозонишни истадик лекин мухлислар учун ҳам ўйнашга ҳаракат қилдик.Ҳисобни тенглаштириб олиш учун (икки ўйин натижасига кўра) қўлимиздан келган барча нарсани қилдик.

Чора кўришимиз шарт эди чунки, улар гол уришганида барчасини бошидан бошлашга тўғри келарди.

Шундай мақсад билан майдонга чиққан эдик – агар гол урсак тўхтамаймиз, иккита гол урсак – давом этамиз. Биз ҳар эҳтимолга қарши яна иккита ёки учта гол уришимиз керак эди. Футболчилар кўрсатмаларни тўлақонли бажаришди”, - дейди Эмери.

Ўхшаш янгиликлар