ads


Адриен Рабьо ўз онасининг агентлик хизматидан воз кечди

  • Mr.NoBoDy 22.02.2019 11:42
  • 799
  • 30

«Барселона» клуби ва Адриен Рабьо декабрь ойи сўнгида трансфер борасида тўлиқ келишувга эришганди. Аммо январь ойига келиб футболчининг онаси Вероника бу ишга аралашди ва каталонияликларга ҳаддан ташқари кўп талаблар қўя бошлади. Шу боис, мазкур трансфер боши берк кўчага кириб қолди. Натижада "Барса" ўз таклифини қайтариб олишга қарор қилди.

Рабьога бошқа жамоаларга қизиқиш борлигига қарамай, Адриен "кўк-анорранглилар" сафига ўтишни истамоқда. Шу боис, у ўз онасининг хизматидан воз кечиб, ўзига бошқа профессионал агент ёллади. У футболчининг "Барселона"га ўтишини ҳал қилиши лозим. Ҳозирча бу агентнинг исми ошкор қилинмади.

Рабьо декабрь ойида келишилган шартлар бўйича шартнома имзоланишига умид қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар