“Барча ўйлаган режаларимиз амалга ошадиган баҳс қачондир ҳам бўлиши аниқ эди. Бошқа ўйинларда ҳам биз тўғри йўлда эдик, аммо вазиятлардан охиригача фойдалана олмагандик. Бугун танаффусга қадар учта гол урди ва бу бизни тинчлантирди. Месси 14-15 йилдан буён бугунидек ўйин кўрсатиб келмоқда ва шу руҳда давом этаяпти. У дунёнинг энг яхши футболчиси ва унинг майдонда эканлиги сенга қўшимча ташаббус беради. Агар у гол урмаган тақдирдам ҳам, жамоадошларига голли узатмаларни амалга ошириб беради. Лео майдонда бошқалар амалга ошира олмайдиган ишни бажаради... Ушбу беллашувда Байтвайтнинг ҳам ўйинини алоҳида қайд этишим лозим. Ўйлашимча, бу яхши трансфер бўлди”, дея Сетьеннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.