Сульшер: "Магуайр МЮда бунчалик тез сардор бўлишини ўзим ҳам кутмагандим"

  • Mr.NoBoDy 23.02.2020 16:00
  • 666
  • 30

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ярим ҳимоячи Бруну Фернандеш ҳамда ҳимоячи Харри Магуайр ҳақида гапирди.

Бруну Фернандеш ҳақида

"У менга Скоулзни эслатяпти. Бироқ майдондан ташқарида у умуман бошқача инсон. "Брюгге"га қарши ўйин вақтида у захирада ўтирган бўлса ҳам, асосий таркибда тушган футболчиларга катта ёрдам бериб турди.

10 дақиқа майдонда ўйнаган бўлса, ўйинни тубдан ўзгартириб юборди. У ўйинга 99 фоиз кучини сарфлаяпти. Бу эса кам"

Харри Магуайр ҳақида

"У бунчалик тез муддат ичида МЮ сардори бўлишини ўзи ҳам кутмагандим. У ҳар доим жамоадошлари билан гаплашади, тажрибасини бўлишади. Бу иш учун жуда муҳим. Табиийки, бундай футболчига сардорлик боғичини бериш керак.

МЮ - дунё футболидаги 2-3 топ клублардан бири. Харри эса шу жамоада сардор ва етакчи. У жамоани олдинга бошламоқда ва ҳар томонлама намуна бўлмоқда. У дам олиш ҳақида ўйламайди: термада ҳам оғир ўйинларда майдонга тушади. Харри доимо майдонда энг яхшиси бўлишга интилади. Бу эса етакчиларнинг асосий хусусияти"

Ўхшаш янгиликлар