БУМ! Азар 2 ойга сафдан чиқди

  • Mr.NoBoDy 23.02.2020 17:00
  • 750
  • 30

"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар ЛаЛига 25-тури доирасида "Леванте"га қарши ўйинда жароҳат олганди.

Бугун футболчининг ўнг оёғи тўпиқ қисмида қаттиқ жароҳат борлиги маълум қилинди.

Маълумотга кўра, Азар 2 ойга сафдан чиқди. Футболчи яқиндагина сафга қайтганди. У ноябрь ойида ПСЖга қарши ўйинда жароҳат олганидан кейин кечаги ўйин иккинчиси бўлганди.

Хавбек ушбу мавсумда "Реал" таркибида 10 ўйинда қатнашди ва 1 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар