Ўзбекистон - Беларусь 0:0. Матнли трансляция

  • Mr.NoBoDy 23.02.2020 18:21
  • 675
  • 30

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бошланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.  


ЯНГИЛАШ


Учрашув бошланди. Дастлабки беш дақиқада тўп билан муоамала қилишда Ўзбекистон ташаббусга эга бўлди. 9-дақиқада Жалолиддинов ўнг қанотдан олдинга ўтди, аммо ҳимоячилар унга нисбатан кескин ўйнаб тўпни олиб қўйишди.

11-дақиқада Беларусь терма жамоаси чап қанотдан ҳужум қилди, ҳаводан узатилган тўпни Олег Зотеев боши билан қайтариб юборди. 

15-дақиқада вакилларимиз илк бурчак тўпини амалга оширишди, Жалолиддиновнинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди. Кейинги дақиқада Олег Зотеев деярли бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо зарба бера олмади.


Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон - Беларусь 0:0 LIVE
23 февраль 2020. Шаржа. "Ал Ҳамрия" стадиони. 18:00 (Тошкент вақти)

Ўзбекстон: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Мурод Холмуҳаммедов, 3.Умар Эшмуродов, 15.Егор Кримец, 23.Олег Зотеев, 9.Акбар Исматуллаев, 18.Аброр Исмоилов, 13.Санжар Қодирқулов, 8.Жасур Жалолиддинов, 10.Бобир Абдихолиқов, 11.Игорь Сергеев.
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Ислом Қобилов, Ҳусниддин Алиқулов, Шароф Муҳитдинов, Ойбек Бозоров, Азизбек Турғунбоев, Ҳумоюн Муртозаев, Шоҳруз Норхонов.

Беларусь: Павлюченко, Бурко, Политевич, Павловец, Матвейчик, Нехайчик, Кендиш, Корзун, Стасевич, Драгун, Лаптев.


Видео. Ўзбекистон - Беларусь. Ўйинни ОНЛАЙН томоша қилинг



Ўхшаш янгиликлар