Жамоа таркибида кутилмаганда ўзгариш юз берди.Ўтган давр мобайнида машғулотларда қатнашган ва катта эҳтимол билан мавсумни Қўқонда бошлаши кутилган тажрибали форвард Зоҳид Абдуллаев жамоа билан ҳайрлашди. Бу ҳақда клуб матбуот ҳизмати хабар бермоқда.
Футболчи 2019 йилги мавсумни“Металлург” сафида ўтказиб, Суперлигада жами 19 та ўйинда рақиблар дарвозасини беш бор ишғол қилишга эришган.