Бруну Фернандеш АПЛдаги дебют голини урди

  • Mr.NoBoDy 23.02.2020 22:42
  • 999
  • 30

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш "Уотфорд"га (3:0) қарши баҳсда пенальтини голга айлантирди.

Мазкур гол футболчи учун МЮ сафидаги биринчиси ҳисобланади. Португалиялик ярим ҳимоячи "қизил иблислар" сафидаги дебют голини пенальтидан урган илк футболчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Фернандеш МЮ сафига январь ойи охирида Лиссабоннинг "Спортинг" клуби сафидан келиб қўшилганди. У Манчестер клуби учун 67,7 миллион фунтга (бонуслар билан) тушди.

Ўхшаш янгиликлар