Жеко “Рома”нинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида Монтеллага етиб олди

  • Mr.NoBoDy 24.02.2020 08:42
  • 729
  • 30

“Рома” А Cериянинг 25-турида “Лечче”ни 4:0 ҳисобида енгди.

Учрашувдан голлардан бирига Эдин Жеко муаллифлик қилди. Бу 33 ёшли ҳужумчи учун “Рома” сафидаги 102-гол бўлди. Натижада Жеко “Рома” тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 6-ўринга кўтарилди. Жамоанинг собиқ футболчиси Винченцо Монтелла ҳисобида ҳам 102 та гол бор.

Жекодан олдинда Педро Манфредини (104 гол), Родольфо Волк (106), Амадео Амадеи (111), Роберто Пруццо (138) и Франческо Тотти (307) бор.

Ўхшаш янгиликлар