“Мен Туринда қоламан. Шартномамда уни узайтириш бўйича банд бор. Клуб ушбу банддан фойдаланди. Бу ерда фаолиятимни давом эттиришдан хурсандман. Фақат ўзим ҳақимда эмас, балки оилам ҳақида ҳам ўйлайман. Оиламдаги ҳамма Туринни яхши кўради”, — дейди Блез Матюиди.
Французнинг шартномаси “Ювентус” билан 2020 йил ёзида якунига етарди. Блез жорий мавсум А Cерия доирасида 22 та ўйинда қатнашди.