Италияда шу ҳафтадаги барча ўйинлар коронавирус сабаб қолдирилиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 24.02.2020 10:21
  • 795
  • 30

Италия бош вазири Жузеппе Конте ушбу ҳафтада мамлакатда коронавирус тарқалиши сабабли барча футбол ўйинлари қолдирилиши мумкинлигини таъкидлади.

"Атиги бир ҳафтани ичида инфекцияни олдини олган ҳолда, спорт тадбирларини давом эттирамиз деб ўйламайман.

Биз вазиятни доимий равишда таҳлил қилмоқдамиз. Кўрамиз, бу инфекция ўзини қандай кўрсатар экан ва шундан сўнг кейинги ҳафтадаги барча ўйинларни қолдирармиз", - дейди Конте.

Эслатиб ўтамиз, ўтган уик-эндда коронавирус сабабли А Сериянинг 4та: "Интер" - "Сампдория", "Аталанта - Сассуоло", "Верона" - "Кальяри" ва "Торино" - "Парма" ўйинлари қолдирилган эди.

Ўхшаш янгиликлар