Неймар сўнгги 2,5 йил ичида илк бор майдондан четлатилди

  • Mr.NoBoDy 24.02.2020 11:21
  • 813
  • 30

ПСЖ ҳужумчиси Неймар Франция чемпионати доирасидаги "Бордо" (4:3)га қарши ўйинда четлатилди.

28 ёшли бразилиялик ўйинчи биринчи таймнинг сўнггида ҳакам Вилли Делажо томонидан сариқ карточка билан "сийланди".

Ўйиннинг сўнггида эса рақиб хавбеки Ясин Адлига нисбатан ишлатган қўполлиги учун майдондан четлатилди.

Бу Неймарнинг жорий мавсумдаги илк қизил карточкаси. Футболчи 2017 йилнинг октярбь ойидан буён илк бор майдондан четлатилди.

Ўхшаш янгиликлар