Эдинсон Кавани 200-голи ҳақида: "Бу муҳим аҳамиятга эга лаҳза"

  • Mr.NoBoDy 24.02.2020 12:42
  • 852
  • 30

"Пари Сен-Жермен"нинг уругвайлик форварди Эдинсон Кавани клуб сафида Лига 1 доирасидаги 26-тур учрашувида "Бордо" дарвозасига киритган ўзининг 200-голи ҳақида фикр билдирди.

"Гол бизга ҳеч қандай кубокни келтирмаган бўлса-да, бу жуда муҳим лаҳзадир. Бундай дақиқаларда барча ҳаракатлар беҳуда кетмаганини тушунасан", - дейди Кавани.

Франция чемпионати доирасига ПСЖ - "Бордо" баҳсида мезбонлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эслатиб ўтамиз, Кавани ПСЖга 2013 йилда "Наполи" клубидан ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар