Тақдимот маросимида шунингдек “Локомотив” ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов билан жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров иштирок этади.
Эртанги тадбир “Локомотив” ПФК титул ҳомийси ОФБ-Ориент Финанс Банк бош офисининг конференциялар залида бўлиб ўтади. Маросим соат 11:00да бошланади. Барча турдаги ОАВ ходимлари ҳамда журналистларни тақдимот маросимига таклиф этиб қоламиз.
Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 5-уй (Ориент Финанс Банк бош офиси)