Флик: “Челси” ўз уйидаги баҳсларда ҳар қандай рақибга босим ўтказа олади”

  • Mr.NoBoDy 25.02.2020 01:42
  • 927
  • 30

“Бавария” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ЕЧЛ 1/8 финалида “Челси”га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Лэмпард жамоаси ёш бўлишига қарамай, тезкор қарши ҳужумлар уюштириб, доим рақиб дарвозаси олдида хавф туғдира олади. Айниқса, уй учрашувларида “Челси” рақибларига осон тутиб бўлмайди.

“РБ Лейпциг”га қарши баҳсни ҳисобга олмаганда Германия чемпионатининг барча учрашувларида рақиб дарвозасига йўл топа олаяпмиз. Бу тарафдан олиб қараганда натижаларимиз мақташга арзигулик. Эртанги баҳсни сабрсизлик билан кутаяпман. Бу стадиондаги баҳсни анчадан буён истагандим. "Стемфорд Бридж"да илгари ҳам бир неча бор меҳмон бўлганман, жумладан ўтган йили “Айнтрахт” билан.

Коутиньонинг машғулотлардаги ҳаракатларини кўриб хурсанд бўламан. У футболга борини берган. Баъзида ўзидан жуда кўп нарсаларни талаб қилади, доим ўйин тақдирини ҳал қилишни истайди. Мен футболчи сифатида ҳам, инсон сифатида ҳам уни қадрлайман. Роберт Левандовски фаолиятидаги энг яхши ўйинини намойиш этмоқда. У ўзига жуда ишонади ва ўз услубини топиб олган. “Челси”га қарши баҳсда ҳам у шу руҳда ўйнашда давом этади. Роберт биз учун муҳим футболчи” дея Фликнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Челси” – “Бавария” учрашуви 25 февралдан 26 февралга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар