Украина терма жамоаси форварди допинг сабаб 1 йилга футболдан четлатилди

  • Mr.NoBoDy 25.02.2020 20:00
  • 654
  • 30

“Динамо Киев” расмий сайти хабарига кўра, жамоа ҳужумчиси Артём Беседин допинг истеъмол қилгани учун УЕФА томонидан бир йилга футболдан четлатилган.

Киевликлар ўз футболчисига чиқарилган жазо матни билан тўлиқ танишиб чиқиб, унинг бўйича Спорт арбитраж судига (CAS) муражаат қилиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли ҳужумчи Европа Лигасининг гуруҳ босқичидан ўрин олган “Мальмё”га қарши (3:4) сафардаги учрашувдан кейин топширилган допинг-тестидан ўта олмаган эди.

Артём Беседин жорий мавсум Украина Премьер-лигасида 13 ўйинда қатнашиб, ўз ҳисобига 8та гол ва 2та пас ёздирган. Артём Украина ТЖ аъзоси ҳам ҳисобланарди.

Ўхшаш янгиликлар