ЕЧЛнинг 1/8 финалидан ўрин олган “Сантьяаго Бернабеу”даги беллашув эртанга тунги 01:00га белгиланган.
“Гвардиола дунёнинг энг яхши мураббийими? У буни “Барселона”, “Бавария” ва “Манчестер Сити”да кўрсатди. Топ даражадаги мутахассислар кўп аммо у энг зўри. “Сити”да тўпни назорат қилиш билан бирга бошқа кучли жиҳатлар ҳам мавжуд. Бироқ, асосийси биз нима қилишимиз зарурлиги муҳимроқ. Мана шуниси бизни кўпроқ қизиқтиради”, – дейди мураббий.