22 ёшли ўйинчи январь ойида олган жароҳати туфайли тикланиш жараёнини ўтамоқда. Аммо у тезроқ сафга қайтиб, машғулотларда ўзини кўрсатиш орқали Кике Сетьен жамоасининг асосий таркибидан муқим ўрин эгалламоқчи.
Франциялик футболчи раҳбарият ва жамоа мураббийларига нималарга қодирлигини исботллай олмаса, кейинги мавсум Дембеле учун "Барселона"даги сўнгиси бўлиши мумкин.