Учрашувда “аристократлар” ҳимоячиси Маркос Алонсо қизил карточка олди. Шунингдек, Жоржиньо сариқ карточка билан жазоланди. Бу италиялик ярим ҳимоячи учун жорий мавсум ЕЧЛдаги учинчи огоҳлантириш бўлди. Шу тариқа иккала футболчи ҳам 18 март куни Мюнхенда кечадиган жавоб ўйинида “Челси”га ёрдам бера олмайдиган бўлди.