"Челси" Облакни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб бунинг учун Мадрид грандига 30 миллион евро миқдоридаги маблағни ва Кепа Аррисабалагани таклиф қилмоқда", - дея хабар бермоқда Инда.
Эслатиб ўтамиз, лондонликлар Аррисабалагани 80 миллион еврога харид қилган ҳолда уни футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабонга айлантиришган эди.
Кепа бир ойдан бери "Челси" таркибида майдонга тушмаяпти. Хабар берилишича, "кўклар" мураббийи Фрэнк Лэмпар клубдан янги дарвозабонни харид қилишни сўраган.
Таъкидлаш керакки, "Атлетико"нинг словениялик посбони дунёдаги энг қиммат дарвозабон саналади.