Олинган маълумотларга кўра, Самарқанднинг "Динамо" клуби ҳимоячиси Миркомил Лоқаев "лочинлар" билан 1+1 кўринишида шартнома тузган. Футболчи 2019 йилги мавсум Суперлигада 22та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган ва 3та голли узатмани амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда трансфер ойнаси 7 март куни ёпилади.