Лэмпард: "Энди ғуруримиз учун курашишимиз керак"

  • Mr.NoBoDy 26.02.2020 11:42
  • 765
  • 30

"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ЧЛ 1/8 финал доирасидаги "Бавария"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Лондондаги баҳсда "Челси" "Бавария"дан 0:3 ҳисобида енгилди.

"Биз етарли даражада тўп билан муомала қила олмадик. "Бавария" - жуда кучли жамоа, барча уларнинг даражасини кўрди. Ортга қарашнинг ҳожати йўқ, ҳақиқатни қабул қилиш керак.

Биз 0:3 ҳисобида ютқазганимизни ва ёмон аҳволга тушиб қолганимизни биламиз. Энди биз ғуруримиз ва шарафимиз учун курашишимиз керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қийин бўлади", - дейди Лэмпард.

Ўхшаш янгиликлар