Сержнинг ўзи жамоасининг учта голидан иккитасига муаллифлик қилди.
"Лондон ҳамон қизил", - деб ёзди 24 ёшли футболчи ўзининг твиттер саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Гнабри фаолиятини "Арсенал"да бошлаган ва "канонирлар" шарафини 2012 йилдан 2016 йилгача ҳимоя қилган. "Тўпчилар" Лондоннинг бошқа бир жамоаси "Тоттенхэм" билан принципиал рақиб ҳисобланишади, шунингдек "Челси" билан ҳам яхшигина рақобат бор. Ўтган йилнинг октбярь ойида "Бавария" "шпорлар"ни ҳам Лондонда шарманда қилишган (7:2, Серж 4та гол урган) ва ўшанда ҳам Гнабри рақиб мухлисларини тролл қилганди.
Венгер: "Гнабрининг "Арсенал" билан келишуви бор эди, "Бавария" эса уни "ўғирлаган"
London still red.. #FCB pic.twitter.com/3108THrtzv
— Serge Gnabry (@SergeGnabry) February 25, 2020