"Бавария" "Ливерпуль" ҳужумчисини харид қилмоқчи

  • Mr.NoBoDy 26.02.2020 18:42
  • 870
  • 30

"Ливерпуль" ҳужумчиси Роберто Фирмино Мюнхеннинг "Бавария" клуби қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Хабарларга кўра, немис клуби хўжайинлари ўйинчининг вакиллари билан боғланишган ва ўйинчига қизиқишларини билдиришган.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" "Зальцбург" ҳужумчиси Тимо Вернер учун курашда етакчи саналади. Айнан германиялик футболчининг келиши билан Фирмино жамоадан кетиши мумкин.

28 ёшли Фирмино жорий мавсум 39та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 12та ассистга эришди.

Ўхшаш янгиликлар