ЕЧЛ. Нойер Вальдесни қувиб ўтди

  • Mr.NoBoDy 26.02.2020 20:42
  • 756
  • 30

“Бавария” кипери Мануэль Нойер ЕЧЛнинг 1/8 финалида доираси “Челси”га (3:0) қарши бўлиб ўтган учрашувда майдонга тушди.

33 ёшли германиялик мусобақадаги 107-учрашувини ўтказиб, ушбу кўрсаткич бўйича “Барса”нинг собиқ посбони Виктор Вальдесни (106) қувиб ўтган ҳолда тўртинчи ўринга кўтарилди.

Нойердан юқорида эса Икер Касильяс (177 ўйин, “Реал” ва “Порту”), Жанлуижи Буффон (123, “Ювентус”), Петр Чех (111, “Челси” ва “Арсенал”) каби дарвозабонлар турибди. 

Мануэль Нойер 2011 йили “Шальке”дан мюнхенликлар жамоаси сафига келиб қўшилган. 2013 йил эса у “Бавария” билан Чемпионлар Лигасида зафар қучди.

Ўхшаш янгиликлар