"Шердор" "Шўртан" меҳмони бўлади

  • Mr.NoBoDy 26.02.2020 21:21
  • 897
  • 30

Хабарингиз бор, бу йилдан эътиборан Ўзбекистон футбол Лигаларининг номланишида сезиларли равишда ўзгаришлар юз берди.

Жумладан энг юқори ва биринчи ўринда бу - Суперлига мусобақаси туради. Ундан кейин ПРО-Лига ўйинлари жой олган. Ўтган мавсумда ПРО-Лига “В” (шарқ ва ғарб гуруҳларга бўлинган) деб юритилган турнирга расман Биринчи Лига атамаси берилди. 

Суперлигадан ўрин олган 14 жамоанинг номи деярли ҳаммага бирдек маълум. Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси томонидан яқинда ПРО-Лига иштирокчилари ҳам маълум қилинди. Булар - “Динамо” (Самарқанд),  “Истиқлол” (Фарғона), “Оқ тепа” (Тошкент), “Нефтчи” (Фарғона), “Шўртан” (Ғузор), “Хоразм” (Урганч), “Турон” (Яйпан) ва “Зомин” (Зомин).  Кўриб турганингиздек, Суперлигадан кейинги поғонада турувчи ПРО-Лигада “Шердор” жамоаси йўқ. Ўз-ўзидан маълум бўляптики, катта эҳтимол билан бу йил “Шердор” жамоаси Биринчи лигада қатнашади.  

27 февраль куни “Шўртан” билан синов-назорат учрашувини ўтказиш учун  Ғузорга биринчи Лига вакили - “Шердор” ташриф буюради. 

Мазкур учрашув Ғузордаги “Марказий” стадионда соат 14:00 да бошланади. 

Барча футбол мухлисларини ушбу ўйинни томоша қилишга таклиф этамиз.

“Шўртан” матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар