Трент: “Мавсум олдидан қўйган мақсадимга эришдим, эндиги навбат рекордга”

  • Mr.NoBoDy 26.02.2020 21:42
  • 669
  • 30

“Ливерпуль” ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд жорий мавсумдаги иштироки ҳақида гапирди.

“Жамоага кўмаклашётганимдан хурсандман. Жорий мавсум 10тадан кўпроқ голли пасга эришишни олдимга мақсад қилиб қўйган эдим. Мавсум давомида эса даражамдан юроқилашга ва иложи борича кўроқ рекордларни қўйишга ҳаракат қиламан. Максимал даражада кучимдан фойдаланиб, жамоага имкон қадар кўп гол ва ассистларим билан ёрдам беришга ҳаракат қиламан. 

Албатта, қуруқ ўйинларни ўтказиш энг асосийси ҳисобланади, лекин, шу билан бирга кўпроқ голли узатма беришга ҳам уринаман. Энди эса рекордимни янгилаш ниятидаман”, дейди англиялик. 

Эслатиб ўтамиз, Трент Александер-Арнолд АПЛнинг бир мавсуми давомида энг кўп голга ҳаммуаллифлик (12та, 2018/19 мавсум) қилган ҳимоячи сифатида мусобақа тарихидан жой олган. Жорий мавсум эса у 27 турга келиб, ўтган йилги натижасини такрорлашга улгурди. 

Ўхшаш янгиликлар