"Evening Standard" нашри хабарига кўра, "Тоттенхэм" ҳимоячиси Ян Вертонген ёзда Лондон клубини тарк этади. 32 ёшли бельгиялик футболчи фаолиятини Миланнинг "Интер" клуби сафида давом эттириши кутилмоқда.
Хабарда таъкидланишича, Эриксен собиқ жамоадошини "нерадзуррилар" сафига қўшилишга ундаган ва янги жамоаси ҳақида фақат ижобий фикрларни билдирган.
Маълумот учун, Вертонген жорий мавсум охирида эркин агентга айланади. У "шпорлар" сафига 2012 йилда Амстердамнинг "Аякс" клубидан келиб қўшилганди.