"Челси" Алонсонинг трансфер нархини эълон қилди

  • Mr.NoBoDy 26.02.2020 23:00
  • 711
  • 30

"Интер" ёзда ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"La Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, "Челси" футболчиси Маркос Алонсо Миланнинг "Интер" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолган. "Нерадзуррилар" ўз таркибини 28 ёшли испаниялик ҳимоячи билан кучайтиришни мақсад қилган. Алонсонинг трансферини Антонио Контенинг шахсан ўзи истамоқда. Лондонликлар ҳам Маркос билан хайрлашишга қарши эмас ва улар футболчини 40 миллион еврога баҳолашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Алонсога Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда. АПЛнинг жорий мавсумида 9 ўйинда майдонга тушган футболчи 2 гол, 3та голли узатмага муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар