Моуринью "Тоттенхэм" раҳбариятидан марказий ҳимоячи сотиб олишни талаб қилди

  • Mr.NoBoDy 27.02.2020 02:00
  • 903
  • 30

Португалиялик мутахассис Кулибалини ўз жамоаси сафида кўришни хоҳламоқда.

"Sky Sports" хабарига кўра, "Наполи" марказий ҳимоячиси Калиду Кулибали фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Лондон клуби бош мураббийи Жозе Моуринью клуб раҳбариятидан сенегаллик ҳимоячини харид қилишни талаб қилган. Мутахассис ёзда жамоани тарк этадиган Ян Вертонгеннинг ўрнини Кулибали билан тўлдирмоқчи.

Хабар қилинишича, "Тоттенхэм" аллақачон Кулибали учун 90 миллион фунтлик таклиф юборган. Аммо неаполликлар ҳимоячини жамоада олиб қолишни мақсад қилган.

Маълумот учун, марказий ҳимоячи А Сериянинг жорий мавсумида 15 ўйинда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар