Бугун "Манчестер Сити" "Сантьяго Бернабеу"да меҳмон бўлди. Ўйинда ҳисоб мезбонлар томонидан очилди. Иско гол уриб, "қироллик клуби"ни ҳисобда олдинга олиб чиққач, Габриэл Жезус ҳисобни тенглаштирди. Бироздан кейин Карвахал Стерлингга нисбатан жарима майдончаси ичида қоидани бузди. Вазият пенальти белгиланиши билан якунланди. Де Брюйне ҳисобни ўзгартиргач, "Сити"да яна бир қулай вазият юзага келиши мумкин эди. Аммо дарвозабонбиллан юзма-юз чиқиб бораётган Жесус "Реал" сардори томонидан тўхтатиб қолинди. Натижада Рамосга қизил карточка кўрсатилди ва у кейинги баҳсни ҳам ўтказиб юборадиган бўлди.
Реал Мадрид Испания – Манчестер Сити Англия 1:2
26 февраль, 01.00, «Сантьяго Бернабеу»
Голлар:
1:0 – 60 Иско, 1:1 – 78 Габриэл Жезус, 1:2 – 83, пенальти де Брюйне.
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Варан, Менди, Рамос, Каземиро, Модрич (Васкес, 84), Иско (Йович, 84), Вальверде, Винисиус Жуниор (Бэйл, 75), Бензема.
Манчестер Сити – Эдерсон, Менди, Отаменди, Лапорт (Фернандиньо, 33), Уокер, Гюндоган, де Брюйне, Бернарду Силва (Стерлинг, 73), Родри Эрнандес, Марез, Габриэл Жезус.
Огоҳлантиришлар:
Менди (29), Вальверде (48), Модрич (54).
Четлатиш:
Рамос (86).