Руди Гарсия “Ювентус” устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?

  • Mr.NoBoDy 27.02.2020 08:00
  • 780
  • 30

“Лион” бош мураббийи “Ювентус” устидан эришилган ғалаба ҳақида фикрлари билан бўлишди.

“Биринчи бўлим менга жуда ҳам ёқди. У ҳақиқатдан ҳам ажойиб ўтди. Яхши ҳимояландик, олдинга ўтдик ва гол урди. Режамиз 100 фоиз ўхшади. Иккинчи бўлимда эса “Лион” назоратни йўқотди. Бунинг учун жазоланишимизга бир баҳя қолди. “Ювентус” ҳужумни кучайтирди, бизга қийин бўлди. Дарвозамиз олдида зич ҳимояланишга тўғри келди. Ўз уйимида гол ўтказмаганимиз эса қойилмақом иш бўлди. Афсус қиладиган ягона нарсамиз эса иккинчи голни ура олмаганимиздир. Биринчи бўлим якунига қадар назорат қўлимизда бўлиб турган вақтда иккинчи голни ҳам уришимиз мумкин эди, бироқ...”, — дейди Гарсия.

Ўхшаш янгиликлар