"Агар мендан унинг майдондаги энг яхши позицияси қайси эканлигини сўрасангиз, буни билмайман.
Лео баланд бўйли йигит эмас, лекин бош билан гол ура олади - у ҳамма нарсада яхши.
Баъзан биз Месси ўнг оёқда унчалик яхши тўп теполмайди деб ўйлардик, кейин у айнан ўнг оёғи билан даҳшатли голларни ура бошлади. У ҳар қандай позицияда яхши. Ўйлайманки, у дарвозабон бўлганида ҳам муваффақиятли ўйнаган бўларди" - дейди Вилья.
Месси жорий мавсумда Испания чемпионатида 18 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди, аргентиналик ушбу кўрсаткич бўйича Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда.