Жасур Яхшибоев легионерга айланди

  • Mr.NoBoDy 27.02.2020 13:42
  • 906
  • 30

"Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Жасур Яхшибоев фаолиятини Беларусь мамлакатида давом эттиради.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Яхшибоев Беларусь олий лигасида иштирок этувчи "Энергетик-БГУ" жамоасига ижарага берилган.

Айни пайтда "Энергетик" янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. 2019 йилда клуб 16та жамоа орасида 12-ўринни эгаллаган эди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда ушбу клубга ўзбекистонлик футболчи Шаҳбоз Умаров ҳам кўчиб ўтган эди.


Ўхшаш янгиликлар