"Кўклар" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ёзда жамоанинг ҳимоя ва ҳужум чизиғини жиддий тарзда кучайтирмоқчи.
Англиялик мутахассис Упамеканони марказда Антонио Рюдигер билан тандемда ўйнатмоқчи.
"Арсенал" ҳам Упамеканога қизиқмоқда. Аммо, Дайонинг бу клубга ўтиши "Арсенал"нинг Чемпионлар Лигасида қатнашиш ёки қатнашмаслигига боғлиқ.