Суперлига. "Пахтакор" "Навбаҳор" устидан иродали ғалабага эришди, Сергеевдан дубль

  • Mr.NoBoDy 27.02.2020 18:00
  • 975
  • 30

2020 йилги Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

1.ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

Дастлабки дақиқаларда жамоалар ҳужум ташкил қилиб, гол уришга интилишди. 

"Навбаҳор"ни қўллаш учун стадионга келган минглаб мухлислар ажойиб муҳитни юзага келтиришмоқда.

12-дақиқада Аббос Ғуломовни йиқитгани учун Ҳожиакбар Алижонов огоҳлантирилди. Бу 2020 йилги Суперлигада дастлабки сариқ карточка бўлиб тарихга кирди.

18-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Сайфиевнинг ҳаводан узатган тўпини Черан боши билан дарвозага аниқ йўллади, Ўткир Юсупов ажойиб сейв намойиш этди, қайтган тўпни Сергеев яна дарвозага тепди, бу сафар ҳам Юсупов ўз ўрнида! 

21-дақиқада Исоқжонов огоҳлантирилди.

"Навбаҳор"нинг қарши ҳужумлари хавфли кўриниш олмоқда, аммо голга тортадиган вазият содир бўлганича йўқ.

ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! 26-дақиқада Иван Соловьёв гол урди - 0:1.  Бу вазиятда Аббос Ғуломовнинг ажойиб пасини алоҳида таъкидлаш лозим.

33. Азиз Турғунбоевнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

Иван Соловьёвнинг урган голини сайтимизнинг телеграмдаги расмий каналида томоша қилиш мумкин.

45. "Навбаҳор" жарима майдонига узатилган тўпни Юсупов эгаллаб олди. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! 45+3-дақиқада Исломбек Исоқжонов иккинчи марта сариқ карточка олди ва майдонни тарк этди. 


Иккинчи тайм бошланди.

ГОООООООООООООООООООООООООЛ! 51-дақиқада Чераннинг узатган тўпини Игорь Сергеев дарвозага йўллади - 1:1. 

"Навбаҳор" 10 киши бўлиб қолгач, бироз шашти тушиб қолгандек. "Пахтакор" эса сондаги устунликдан фойдаланмоқда. 

Стадионга келган "Навбаҳор" мухлислари ҳакам шаънига "яхшигина саломлар" йўллашмоқда. 

68. "Пахтакор"да ўзгариш, Собирхўжаев ўрнига Эрен Дердийок тушди. Швейцариялик футболчининг Суперлигадаги дебюти.

70. "Навбаҳор" жарима тўпига эга бўлди, Турғунбоевнинг зарбаси ўта ноаниқ кетди. 

ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! 78. Егор Кримец иккинчи марта сариқ карточка олиб майдонни тарк этди. 

83. "Пахтакор"да яна ўзгариш, Достонбек Ҳамдамов ўрнига Асадбек Собиржонов тушди

85. Анзур Исмоиловдан ажойиб аниқ зарба, Ўткир Юсуповдан ундан ҳам ажойиб сейв! 

ГООООООООООООООООООЛ! 89. Игорь Сергеев дублини расмийлаштирди - 2:1.  

Учрашувда "Пахтакор" "Навбаҳор"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.



"Пахтакор" – "Навбаҳор" 2:1 (0:1)
27 февраль 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Рустам Лутфуллин
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов

Голлар: Иван Соловьёв 26, - 0:1 (Аббос Ғуломов). Игорь Сергеев 51, - 1:1 (Драган Черан). Игорь Сергеев 89, - 2:1 (Анзур Исмоилов).

"Пахтакор": 25.Элдор Суюнов, 3.Хожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 15.Егор Кримец, 34.Фаррух Сайфиев, 27.Сардор Собирхўжаев (77.Эрен Дердийок, 68), 20.Одилжон Ҳамробеков, 17.Достонбек Ҳамдамов (8.Асадбек Собиржонов, 83), 10.Драган Черан, 9.Жалолиддин Машарипов, 11.Игорь Сергеев (23.Шерзод Аъзамов, 90+1).
Захира: 35.Санжар Қувватов, 6.Алишер Салимов, 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 21.Аброр Исмоилов, 29.Владимир Козак, 92.Умар Эшмуродов.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азим Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Азизбек Турғунбоев, 11.Исломбек Исоқжонов, 15.Обид Жўрабоев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 28.Хуршидбек Мухторов, 70.Аббос Ғуломов.
Захира: 23. Дилшод Ҳамроев, 5. Ғиёсжон Комилов, 8. Жавлон Иброҳимов, 17. Абдулхай Исмоилов, 18. Сардор Теляков, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 94. Анвар Ҳожимирзаев, 95. Забиҳилло Ўринбоев.

Огоҳлантиришлар: Ҳожиакбар Алижонов 12, Исломбек Исоқжонов 21, Егор Кримец 33, Сардор Собирхўжаев 41, Эрен Дердийок 72, Хуршидбек Мухторов 82, Фаррух Сайфиев 90+4.

Четлатиш: Исломбек Исоқжонов 45+3 (2СК), Егор Кримец 78 (2СК).





Ўхшаш янгиликлар