Кальехон "Наполи" билан музокараларни тўхтатиб қўйди

  • Mr.NoBoDy 28.02.2020 01:21
  • 720
  • 30

"Наполи" клуби ярим ҳимоячиси Хосе Кальехон жамоани тарк этиши мумкин.

"Calcio Mercato" нашри хабарига кўра, Кальехон "Наполи" мутасаддилари билан ҳамкорлик битимини узайтириш бўйича музокараларни тўхтатиб қўйган. Томонлар шартнома муддати ва бонуслар миқдорини келиша олишмаган.

Маълумот учун, 33 ёшли испаниялик футболчи А Сериянинг жорий мавсумида 23 ўйинда иштирок этиб, 2 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилган.

Ўхшаш янгиликлар