Расман: “Ювентус”—“Интер” учрашуви мухлисларсиз ўтади

  • Mr.NoBoDy 28.02.2020 08:42
  • 759
  • 30

Ҳаммасига коронавирус сабабчи.

Бутун дунё бўйлаб тарқалаётган Хитой коронавируси сабаб Италия А Cерияси баҳслари мухлисларсиз ўтказиладиган бўлди. Жумладан, 2 март санасида бўлиб ўтадиган “Ювентус” ва “Интер” ўртасидаги баҳс ҳам. Бундан ташқари “Удинезе”—“Фиорентина”, “Милан”—“Женоа”, “Парма”—СПАЛ, “Сассуоло”—“Брешия” баҳслари ҳам бўш стадионда ўтказилади.

Италиянинг шимолий қисмида коронавирус билан касалланганлар сони 17 кишига етган.

Ўхшаш янгиликлар