Хориж матбуотининг хабар беришича, Британия ҳукумати мазкур касаллик туфайли барча спорт тадбирлари, шунингдек, Англия Премьер-лигасини тўхтатишни режалаштирмоқда.
“Бу жиддий, лекин ақлдан озиш ҳам шарт эмас. Ўйлайманки, маълум шахслар бунга чек қўйишлари мумкин.
Вакцина топилмаган, аммо эҳтиёт чоралари одатдаги грипп каби кўрилмоқда. Футболчиларимизга бир-бирига қўл бериб кўришишини бекор қилмаганмиз. Яхшиямки, бизга ҳозирча футбол ўйнашни тақиқлашмади.
Иш кунимиз одатдагидек режимда ўтмоқда. Вахимага чалғимаслик зарур. Сайёрада мазкур муаммо туфайли Англиядан кўра кўпроқ бош оғриғига учраётган минтақалар бор”, дея фикрини якунлаган Клопп.