Учрашув 3:0 ҳисобида мюнхенликларнинг ғалабаси билан якун топганди.
Лондонга учиб келган мусиқачи футболчилар билан битта меҳмонхонадан жой олганди. Унинг айтишича, алкоголь футболчиларга муҳим баҳсга тайёргарлик кўришларига ҳалақит қилмаган.
“Мен меҳмонхона барида ўз ишим билан банд эдим. Бу ерда “Бавария” футболчилари ҳам жойлашишган эди. Улар пиво ва виски ичиб ўтиришарди. Эртасига эса “Стемфорд Бридж”да “Челси”ни йирик ҳисобда мағлуб этишди.
“Бавария”нинг йигитлари виски ва пивони бемалол истеъмол қилиб туришганди. Оҳ, бу гапларим кимларгадир муаммо туғдирадиёв”, деди мусиқачи talkSPORT канали эфирида.