“Барса” афсоналари августда “Камп Ноу”да тўпланишади

  • Mr.NoBoDy 29.02.2020 01:21
  • 990
  • 30

“Барселона” клуби жамоанинг собиқ ҳужумчиси Роналдиньо шарафига учрашув ташкил қилиш тараддудида.

“Барселона” афсоналари ва жаҳон терма жамоаси ўртасидаги учрашув 19 августь куни “Камп Ноу”да ўтказилиши кутилмоқда.

“Барселона” раҳбарияти ушбу учрашувга Андреа Пирло, “Тьерри Анри, Роберто Карлос, Павел Недвед, Хавьер Савиола ва Паоло Мальдини сингари ўтмишнинг машҳур футболчиларини таклиф этишни режалаштирмоқда.

Бразилиялик машҳур тўп сеҳргари Роналдиньо “Барселона” сафида “Олтин тўп” (2005)ни қўлга киритиш билан бирга Европа Чемпионлар лигаси (2005/2006), Испания чемпионати (2005, 2006) ва Испания суперкубоги (2005, 2006)да ғолибликни қўлга киритган. Каталония клуби сафида у 2003-2008 йилларда тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар