Клуб олдинги мавсумни 31,5 миллион евролик зарар билан якунлаган. Ундан олдинги йилда эса "тўпчилар" 65,6 миллион евро фойда кўришган эди.
Зарар "Арсенал"нинг Чемпионлар лигасида иштирок этмаслиги билан боғлиқ. Лондонликлар сўнгги бор 2002 йилни зарар билан якунлашган.
Ҳисобот даврида "Арсенал" янги ўйинчиларнинг хариди учун 105 миллион евро сарфлаган, сотишдан эса 19,5 миллион евро ишлаб олган.