Де Брюйне: "Ливерпуль"нинг муваффақияти бизни хафа қилгани йўқ"

  • Mr.NoBoDy 29.02.2020 15:00
  • 798
  • 30

"Манчестер Сити" хавбеки Кевин Де Брюйне жамоа "Ливерпуль"нинг муваффақиятларидан хафа эмаслигини айтди.

"Ливерпуль"нинг муваффақияти бизни хафа қилгани йўқ. Уларнинг қилган ишларидан сўнг шунчаки қарсак чалиш керак. Улар ҳозир биз сўнгги икки йилда амалга оширган ишларимизни қилишмоқда.

Бизга ягона ёқмаган нарса бу мавсум давомидаги хатоларимизнинг сонидир. Бунинг "Ливерпуль"га умуман алоқаси йўқ. Агар бизнинг хатоларимиз бўлмаганда, чемпионлик бизга яқинроқ бўларди", - дейди Де Брюйне.

Ўхшаш янгиликлар