Уларга "Барселона"нинг янги ҳужумчиси борасидаги савол билан мурожаат этилди.
Овоз бериш учун "Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернер ва "Интер" тўпурари Лаутаро Мартинеслар танланди.
Каталонияликларнинг мухлислари Лаутарони афзал кўришди. Аргентиналик форвард 62% овоз олган бўлса, Вернерга 38% мухлис овоз берди.
Эслатиб ўтамиз, Тимо Вернер учун бош даъвогар "Ливерпуль" клуби бўлиб турибди.