Мбаппе Франция чемпионатида қолиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 29.02.2020 22:42
  • 780
  • 30

Париж клуби ўз футболчиси билан музокараларни бошлаб юборди.

"L`Equipe" нашри маълумотларига кўра, ПСЖ раҳбарлари жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан ҳамкорлик муддатини узайтирмоқчи. Бунинг учун клуб раҳбарияти 20 ёшли футболчининг маошини Неймарники билан тенглаштиришга (40 миллион евро) ҳам тайёр.

Маълумот учун, Мбаппе Фанция чемпионатининг жорий мавсумида 19 баҳс ўтказиб, 16 гол, 5та самарали узатмани ўз номига расмийлаштириб қўйган.

Ўхшаш янгиликлар