Футболчига даъвогарлар орасида "Милан" клуби ҳам бор. "Россонерилар" раҳбарияти 21 ёшли туркиялик ҳимоячи учун 40 миллион евродан воз кечишга тайёр. Демиралнинг ўзи ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида июль ойидаёқ "кекса синьора"ни тарк этишни мақсад қилган.
Шунингдек, "Арсенал" ва "Лестер" мутасаддилари ҳам Туркия терма жамоаси вакили атрофидаги вазиятни кузатмоқда.
Маълумот учун, марказий ҳимоячи А Сериянинг жорий мавсумида 5 ўйинда майдонга тушган ва биттадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилган.