Кальехон Хитой клубига ўтиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 01.03.2020 01:42
  • 669
  • 30

Испаниялик футболчи Неаполни тарк этмоқчи.

"ll Mattino" хабарига кўра, "Наполи" ярим ҳимоячиси Хосе Кальехон июлда клубни тарк этади. 32 ёшли футболчининг жамоадаги ўйин вақти қисқариб бормоқда ва у бундан норози.

Маълум бўлишича, Кальехонга унинг собиқ жамоадоши Марек Гамшик ўйнайдиган Хитойнинг "Далянь Ифан" клуби асосий даъвогар бўлиб турибди.

Маълумот учун, Кальехон А Сериянинг жорий мавсумида 23 ўйинда 2та гол, 6та голли узатмага муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар