АПЛ. "Арсенал" тенгсиз бўлиб қолаверади

  • Mr.NoBoDy 01.03.2020 01:42
  • 762
  • 30

"Уотфорд" Англия премьер-лигаси 22-турида "Ливерпуль"ни (3:0) мағлуб этди.

Шу тариқа Юрген Клопп жамоаси қайд этаётган мағлубиятсиз серия 45-баҳсга келиб якун топди. Ваҳоланки, "Ливерпуль"да мағлубиятсиз ўйинлар серияси бўйича Арсен Венгер бошқарувидаги "Арсенал" қайд этган рекордни янгилаш имконияти бор эди. "Тўпчилар" 2003-2004 йилларда АПЛнинг қаторасига 49 турида муваффақиятсизликка учрамаган эди ва бу натижа ҳамон энг яхшиси бўлиб қолмоқда.

"Ливерпуль" қайд этган 44 беллашувдан иборат серия футбол бўйича Англия чемпионати юқори дивизионидаги 2-натижа бўлиб тарихга кирди.

Ўхшаш янгиликлар