Флик: “Минбардаги маданиятсиз мухлисларга қарши чора кўришимиз лозим”

  • Mr.NoBoDy 01.03.2020 08:42
  • 747
  • 30

“Бавария” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Бундеслиганинг 24-туридан ўрин олган “Хоффейнхам”га (6:0) қарши учрашувда мухлислар билан юзага келган муаммоли вазият ҳақида гапирди.

Мазкур учрашувда мюнхенлик мухлислар минбардан туриб рақиб жамоа президенти Дитмар Хопп шаънига ҳақоратли сўзларни “ёғдиришди” натижада бош ҳакам икки бор учрашувни тўхтатиб туришига тўғри келди. Натижада баҳснинг қолган қисмини жамоалар шунчаки майдон марказида тўпни бир бирларига узатиб, якунлашди.

“Мен бу ҳолат учун узр сўрайман, “Бавария” ва “Хоффейнхайм” бундай ҳолатга қарши чора кўриши лозим. Бу жуда ёмон ҳаракат. Бундай бўлиши мумкин эмас. Биз трибунадаги маданиятсиз мухлисларга қарши бирлашишимиз лозим.

Мен минбарга боришни истамадим, аммо бўлиб ўтган воқеалардан чуқур афсусдаман. Йигитлар бутун учрашув давомида кўрсатган ажойиб ўйинларини бу ҳолат йўққа чиқарди. Бу мени ғазаблантирди”, дея Фликнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Ттвиттердаги Bayern & Germany саҳифаси.

Ўхшаш янгиликлар